Самарқанддаги 101 та маҳалла фуқаролар йиғини интернетга уланди

Маҳалла ва оилани қўлллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазир ўринбосари Ботир Парпиев ва вазирликнинг бир қатор масъул ходимлари Самарқанд вилоятидаги маҳаллаларнинг фаолиятини ўрганди.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йил дастурга киритилган 165 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 39 тасининг янги биноси қуриб битказилган, 75 та маҳалла фуқаролар йиғинида маъмурий бинолар қурилиши давом этмоқда.

Самарқанд шаҳрининг “Чилқудуқ”, “Анҳор”, “Мустақиллик”, “Заргартепа” каби 13 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бинолар бугунги кун талабига жавоб бермаганлиги боис бошқа жойга кўчирилди.

Таъкидлаш лозимки, “маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Масалан, биргина Каттақўрғон шаҳридаги 23 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 114,5 миллион сўмлик коммунал қарздорлиги тўлаб берилди.

Жомбой туманидаги 34 та, Каттақўрғон шаҳридаги 23 та, Булунғурдаги 13 та, Иштихон туманидаги 11 та, Ургутдаги 9 та, Каттақўрғон туманидаги 8 та, Самарқанд туманидаги 2 та ва Пахтачи туманида битта маҳалла фуқаролар йиғини интернет тармоғига уланди.

Вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ахборот хизмати.