Самарқанддаги иқтисодий судларда 2025 йилда 70 мингдан ортиқ иш кўриб ҳал этилди
Вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда шаҳар, туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2025 йил давомида иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда шаҳар, туманлараро иқтисодий судлари томонидан 70 060 та иқтисодий ишлар кўрилиб, ҳал этилган.
Шундан 67 129 та даъво қаноатлантирилган, 2 276 та даъво рад қилинган, 362 та ариза кўрмасдан қолдирилган (101 та тарафлар медиатив келишув тузганлиги сабабли), 293 та (97 та иш бўйича тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли) иш юритишдан тугатилган.
Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52 419 тага ёки 297 фоизга кескин кўпайган.
Кўрилган ишлар тоифаси бўйича таҳлил қилинганда, иқтисодий ишларнинг 60 минг 815 таси (86,8 фоиз) маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 8524 таси (12,2 фоиз) фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга оид, 602 таси (0,9 фоиз) тўловга қобилиятсизликка (банкротликка) оид, 40 таси (0,05 фоиз) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ бўлган ишларга оид, 31 таси (0,04 фоиз) корпоратив муносабатларга оид, 48 таси (0,07 фоиз) бошқа (инвестициявий низолар, рақобатга оид ишлар, чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид ишлар) оид иш тоифаларини ташкил қилган.
Кўрилган иқтисодий ишларнинг 43 фоизи, яъни 30 минг 143 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Кўрилган ишларнинг 330 таси бўйича қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги учун хусусий ажримлари чиқарилган.
Вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан юқори инстанцияларида 658 та (2024 йилнинг шу даврида 688 та) иш кўрилган, улардан 497 таси ёки 75,5 фоизи суд ҳужжати ўзгаришсиз ўз кучида қолдирилган бўлиб, 92 таси ёки 14 фоизи бекор қилинган, 69 таси ёки 10,5 фоизи эса ўзгартирилган.
Юқори инстанцияларда кўрилган ишларнинг 247 таси апелляция инстанциясида, 244 таси кассация инстанциясида ва 167 таси тафтиш тартибида кўрилган ишлардир. Шунингдек, биринчи инстанцияда 92 та иш кўриб, тамомланган.
Туманлараро, (шаҳар) иқтисодий судларида 12 та судья фаолият юритади. Судьяга бир ойда ўртача 486,5 (2024 йилнинг шу даврида 122,5) та иқтисодий иш тўғри келган. Вилоят судида иқтисодий ишлар бўйича бир судьяга ўртача 10,4 (10,5) та иқтисодий иш тўғри келган.
Иқтисодий судлар томонидан кўриб ҳал этилиб, даъвоси қаноатлантирилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 1 трлн. 37 млрд. 369 млн. 880 минг сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.
Тадбиркорлик субъектлари даъвогарлигида жами 3536 та ишлар кўрилиб, 2862 таси қаноатлантирилган.
Иқтисодий судлар томонидан кўрилган 2083 та иш бўйича даъвогар (аризачи)лар томонидан Республика бюджетига 5 млрд. 540 млн. 810 минг сўм давлат божи ихтиёрий тўланган, суд қарорига асосан 35 млрд. 521 млн. 480 минг сўм давлат божи ундириш белгиланиб, МИБнинг ҳудудлардаги бўлимларига 7213 та суд ижро ҳужжатлари ижро қилиш учун юборилган.
