Самарқанддаги консерва заводи омборида ёнғин юз берди
- 26.10.2020 09:57
- 353
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган «Самарқанд консерва» акциядорлик жамиятига қарашли консерва заводи омборида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин 24 октябрь, шанба куни соат 20:20 атрофида содир бўлган. Ёнғинни ўчиришда ФВВ ҳудудий бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув гуруҳи иштирок этган.
Ёнғин-қутқарув гуруҳлари ёнғин содир бўлаётган жойга 3 дақиқада етиб борган. Ёғоч материаллари ва бошқа буюмлар бўлган омборхонани ўчириш учун тахминан 50 дақиқа вақт кетган. Ёнғиннинг умумий майдони 650 квадрат метрни ташкил этган.
Тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.
Теглар:
ёнғин