Самарқанддаги олий таълим муассасаларига қанча давлат гранти ажратилди?
Республика Президентининг тегишли фармойиши билан 2023/2024-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Унга кўра, Самарқанд давлат университетига жами 900 нафар, шундан Самарқанд шаҳрига 645 нафар, Каттақўрғон филиалига 120 нафар, Ургут филиалига 135 нафар талаба давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон-Финландия педагогика институтига 450 нафар, Самарқанд давлат чет тиллар институтига 490 нафар, Самарқанд давлат тиббиёт университетига 440 нафар, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 120 нафар, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетига 420 нафар, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига 535 нафар, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига 82 нафар, Тошкент ахборот технологиялар университети Самарқанд филиалига 150 нафар, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига 50 нафар, Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалига 175 нафар талаба бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилинади.
Шунингдек, давлат ОТМларига тўлов-контракт асосидаги квоталар:
- тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда;
- молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари Кузатув кенгашлари томонидан 20 июнга қадар тасдиқланади.