Самарқанддаги савдо марказида хотини ва жазманини пичоқлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Самарқандда мудҳиш жиноят содир этилди. Қотиллик 20 ноябрь куни соат 18.00 да Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо мажмуаларидан бирида юз берган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қирқ ёшли эркак хотини ва унинг жазманига пичоқ билан ҳужум қилиб, уларга оғир тан жароҳати етказган. Улар кўп қон йўқотиши натижасида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Паст Дарғом туманида истиқомат қилувчи (1978 туғилган, тадбиркор) турмуш ўртоғини “севгилиси” билан дўконгача кузатиб борди.
Ҳолат юзасидан 2020 йил 20 ноябрь куни Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а, г" банди билан жиноий иш қўзғатилган.
Гумонланувчи M.A. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда ушбу жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда.