Самарқанддан беш нафар тиббиёт ходими Президент мукофотига сазовор бўлди
- 09.11.2025 18:42
- 577
- Саломатлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Фармон қабул қилди.
Мукофотланган тиббиёт ходимлари орасида Самарқанддан қуйидагилар бор:
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
ҒАФФОРОВ Исоқул Сайитқулович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Пайариқ тумани бўлими «Челак» пункти ҳайдовчиси
СУЯРОВА Зебо Исроиловна - Нуробод тумани тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлими мудири
II даражали «Саломатлик» ордени билан
САФАРОВ Суннатулла Сатторович - Иштихон тумани соғлиқни сақлаш бўлими мудири
«Соғлом турмуш» медали билан
ЯХШИЛИКОВА Феруза Нуриддиновна - Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси
«Шуҳрат» медали билан
ТЕМИРОВА Севара Орифжон қизи - Қўшработ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж дояси.