Самарқандга четдан ноқонуний ҳолатда 110 миллион сўмлик заргарлик буюмлари олиб кирилгани аниқланди

Божхона идораси ходимлари томонидан йўловчилар ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан мамлакатимизга хориждан заргарлик буюмларини белгиланган меъёрдан ортиқча олиб келиш ҳолатлари учрамоқда, дея хабар берди вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.
“Истамбул-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Н.Т.нинг багаж сумкасидан йўловчи божхона декларациясига ёзилмаган қиймати 110,4 миллион сўмлик 240 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.