Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик болалар Дубайда ўтказилган халқаро олимпиадада ғолиб бўлди

 30 сентябрь куни Дубай шаҳрида инглиз тили бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтди.
Олимпиадада Самарқанд шаҳридаги “BMG School” ўқув марказининг ўқувчилари –Тигран Хасанов биринчи ва олий ўринларни ва Фарзунабегим Маматова иккинчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг энг ҳаяжонли босқичи финал бўлди. Финалга атиги уч нафар иштирокчи — Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон вакиллари чиқди. Улар саҳнада ҳакамларнинг мураккаб саволларига инглиз тилида жавоб беришди.
Ватандошимиз Тигран Хасанов биринчи бўлиб жавоб бериб, ўзининг билим ва ишончини намойиш етди. Унинг чиқиши ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.
Ҳакамлар ҳайъати бир овоздан ўзбекистонлик ўқувчини ғолиб деб топди ва бош мукофот — халқаро олимпиада кубогини топширди.
Бу ғалаба ўқувчиларининг меҳнати, устозларининг фидойилиги ва ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши натижасидир.
Ҳозирда мазкур ўқув марказида 200 нафардан ортиқ бола таълим олмоқда. Марказда ўқувчиларга инглиз тили, математика ва рус тили фанлари замонавий ва самарали методлар асосида ўргатилади. Ҳар бир ўқувчининг билим даражаси ва индивидуал эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратилади.