Самарқандлик журналистлар учун дата-журналистика бўйича тренинг ўтказилмоқда

Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистонда замонавий журналистикани ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган дата-журналистика бўйича тренинг ўз ишини бошлади.

“Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш” лойиҳаси доирасида самарқандлик ОАВ вакиллари учун ўтказилаётган 3 кунлик тренингда журналист ва блогерларга маълумотларни йиғиш, саралаш ва таҳлил қилиш, гипотеза яратиш, ахборотларни визуализация қилиш ва мультимедия маълумотларни яратиш борасида тушунчалар берилмоқда.

Н.ЖОНТЎРАЕВА.