Самарқандлик малакали шифокорлар нукуслик беморларни даволади
- 27.03.2022 20:52
- 116
- Саломатлик
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 25-26 март кунлари самарқандлик бир гуруҳ малакали шифокорлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, юқори технологик операцияларни амалга оширди.
Тадбир давомида 322 нафар фуқаро ҳамда 48 нафар уйда ётоқда қолган бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, 19 та юқори технологик операциялар амалга оширилди.
- Нукус тиббиёт бирлашмасида икки кун давомида ўтказилган тиббий кўрикка вилоятимиздан 10 нафар малакали мутахассис жалб этилди, - дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Бабажонов. - Улар томонидан аҳолининг саломатлиги борасида тиббий ташхис қўйиш билан бирга, кардиожарроҳлик, офтальмологик, травматологик, нейрохирургик ва хирургик касалликлар бўйича жарроҳлик амалиёти ҳам амалга оширилди.
Шу билан бирга рўйхатга киритилмаган 280 бемор ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 6 нафари операция қилинди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа