Самарқандлик тадбиркорлар Венгрия ишбилармонлари билан ҳамкорликни кенгайтиряпти
2020-2021 йилларда вилоятимиз ҳамда Венгрия давлати ўртасида товар айланмаси салкам 19 миллион долларни ташкил этди.
Жумладан, экспорт 180,3 минг доллар ва импорт 18,8 миллион доллар бўлди.
Жорий йилнинг январ-октябрь ойларида Венгриядан 15,7 миллион долларлик маҳсулот ва технологиялар импорт қилинган ҳамда 0,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.
Вилоятимиз ҳамда Венгрия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки томонлама битимлар имзоланган.
Эришилган келишувларни тўлиқ ҳажмда амалга оширишни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 сентябрь–4 октябрь кунлари вилоят расмийлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари Венгрияда бўлди. Ташриф давомида Венгрия билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида қиймати 8,5 миллион долларлик “Қизилмия илдизини қайта ишлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув ҳамда 2 миллион долларлик савдо шартномалари тузилди.