Самарқандлик таниқли журналист Эдуард Сагалаев вафот этди

Эдуард Сагалаев 1946 йил 3 октябрда Самарқанд шаҳрида туғилган.

Самарқанд давлат университети филология факультетида ўқиган. Фаолияти давомида “Самаркандский вестник” таҳририятида қалам тебратган (1969-1972). 

Эдуард Сагалаев — сиёсий фанлар доктори, Халқаро телевизион санъат ва фанлар академияси аъзоси бўлган.

«Зарафшон» ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти ҳамда Zarnews.uz сайти жамоаси Эдуард Сагалаевнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.