Самарқандлик ёшлар “Мен қутқарувчиман” мусобақасининг республика босқичида ғолиб бўлди

Самарқандда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилиб келинаётган “Мен қутқарувчиман” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидан келган маҳалла ёшлари “Мен қутқарувчиман” эстафетаси, “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, “Савол-жавоб” ва “Арқон тортиш” шартларида маҳоратини кўрсатди.
Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида вилоятимиз ёшлари биринчи ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринлар Бухоро вилояти ва Қарақалпоғистон Республикаси ёшларига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.