СамДАҚИ жамоаси "Талабалар театр студияси" фестивалида ғолиб бўлди

Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган "Талабалар театр студияси" фестивалининг ҳудудий (иккинчи) босқичи Самарқанд вилоят рус драма театрида бўлиб ўтди.

Ҳудудий босқичда театр студияларидан “Улуғбек ворислари” (СамДAҚИ), “Илҳом” (СамДУ) ва “Ҳумо” (СамВМИ) жамоалари иштирок этди.

Фестивалда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Улуғбек ворислари” театр жамоаси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” асарини саҳналаштириб, уни маҳорат билан ижро этди ва “Энг яхши спектакль” номинацияси билан кейинги босқичга йўлланма олди.

Шунингдек, ғолиб жамоа “Энг яхши театр студияси раҳбари” ҳамда “Энг яхши эркак роли учун” номинацияларини ҳам қўлга киритди.