Самолёт ва поездда ҳаракатланувчи йўловчилар учун тартиб-қоидалар белгиланди
➖ Йўловчиларнинг парвоз вақтида ҳаво кемаси салонида ҳаракатланишлари тақиқланади (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).
➖ Парвоз вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари, турли хил журнал ва газеталар тарқатилмайди (авария ҳолатидаги ҳаракат йўриқномаси бундан мустасно).
➖ Парвоз вақтида йўловчиларга фақатгина 250 мл. ҳажмдаги қадоқланган ичимлик сувлари берилади.
➖ Йўловчиларга поезд вагонларида ўзларига тақдим этилган бир марталик ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларини ечишларига рухсат берилмайди (йўловчиларнинг сув ичиш ҳолатлари бундан мустасно).
➖ Йўловчиларнинг вагонлар бўйлаб ҳаракатланишлари тақиқланади (ҳожатхонадан фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).
➖ Вагонларнинг ҳожатхона ҳамда тамбурларида йўловчиларнинг тўпланишларига йўл қўйилмайди.
➖ Йўловчилар учун ҳожатхоналар санитария ва гигиена тозаловчи воситалари, антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланади.
Мазкур вақтинчалик тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов ахборот берди.