Саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади
- 19.01.2020 19:44
- 164
- Саломатлик
Шу йил Инвестиция дастури доирасида Самарқанд шаҳридаги «Қобул Мирзо» хусусий ишлаб чиқариш фирмаси 4,3 миллиард сўм маблағ эвазига вилоят онкология диспансери ҳудудида ХОСПИС (бино қурилиши ва ёрдамчи иншоотлар) қуради.
Умуман, жорий йилда Самарқанддаги 6 та тиббиёт муассасасида янги қурилишлар амалга оширилади. Ушбу бунёдкорлик ишларига 28 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ажратилади.
Дастур доирасида республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг вилоят филиалида "Шоҳруҳжон Сервис" хусусий корхонаси томонидан 20 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилади.
Бундан ташқари, Қўшработ давлат санитария осойишталик маркази (ДСОМ)да янги бино, мазкур муассаса ҳамда Нуробод ва ДСОМда вакцина сақлаш омборхоналари қурилади.
Теглар:
тиббиёт муассасаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа