"Сардор-2019" форумида 300 нафар фаол ёшлар иштирок этди

Вилоят Ёшлар марказида "Сардор-2019" форуми ташкил этилди. Унда вилоятдаги барча туман ва шаҳарлардан келган 300 нафар сардорлар кенгаши аъзолари иштирок этди.
Форум доирасида сардорлар учун дастлаб ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда сардорларга "2019-2020 ўқув йилида сардорлар фаолияти", "Ахборот хавфсизлиги ва ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш", "Заковат", "Мунозара" мавзуларида ва сардорларнинг ўз йўналишлари бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди. Семинар-тренинглар давомида сардорлар фаолиятида учраётган муаммолар юзасидан тушган саволларга жавоблар қайтарилди. Тренинглар давомида гуруҳда фаол бўлган, ўзининг лидерлик хусусиятларини намоён этган 2-3 нафардан сардорнинг вилоят сардорлар кенгашига номзодлари қўйилди.
Форум доирасида вилоят сардорлар кенгаши аьзолари сайлови ҳам ташкил этилди. Ҳар бир гуруҳдан сараланган 2-3 нафардан лидерлар ўз йўналишлари бўйича 3 дақиқалик тақдимотларини намойиш этишди. Иштирокчи сардорлар ўзлари муносиб деб топган номзодларга олдиндан тарқатилган сайлов бюллетенлари орқали овоз беришди.
Форум якунида сардорларга ўқув-семинарда фаол иштирок этгани учун сертификатлар, ишонч ёрлиқлари топширилди.
Тўлқин СИДДИҚОВ.