Сайёр қабул: МИБга қилинган мурожаатлар қандай ҳал этиляпти?
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи С.Жабборов ҳамда бошқарма мутахассислари иштирокида Самарқанд шаҳрининг “Юқори Хўжасоат” маҳалла марказида Самарқанд шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Унда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ муаммолар ҳамда алимент ундириш масалалари бўйича мурожаатлар тингланиб, уларнинг ечими изланди.
Жумладан, сайёр қабулда мурожаатларнинг асосий қисми алимент ундириш, қолганлари эса уй-жой масаласи, қарз ундириш ва чеклов бўйича масалаларни ташкил этди. Ушбу мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабулда ҳайрли ишларга ҳам қўл урилиб, икки оила шу ернинг ўзида тикланди. Жумладан, Озод Муҳаммадиев ва Шаҳзода Рашидовалар сайёр қабулда тушунтиришлардан хулоса чиқариб, ярашишга қарор қилди.
Рустам Хўжақулов.