Сенатнинг ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилмоқда?
Бугун, 24 март куни Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлади.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.
Мажлис кун тартибига, жумладан, қуйидаги масалалар киритилган:
- “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун;
- “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун;
- “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун;
- “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун;
- “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун.
Шунингдек, Сенат аъзолари томонидан Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.