Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентига таъзия билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олмаота шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан пойтахт Нур-Султонга йўл олган самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.