Шербек Тошкентга боради

Самарқанд шаҳрида кўзи ожиз китобхонлар ўртасида “Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда 7 нафар китобхон 3 та шарт бўйича беллашди. Унда Самарқанд шаҳридан иштирок этган Шербек Исломов фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Каттақўрғонлик Сардор Жамолов 2-ўринга муносиб кўрилган бўлса, пайариқлик китобхон Файзуллоҳ Мардиев 3-ўрин билан кифояланди. Ғолиблар танлов ташкилотчилари ва Самарқанд вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Энди Ш.Исломов танловнинг республика босқичида қатнашиб, вилоят шарафини ҳимоя қилади.
М.Амонова,
Самарқанд вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси бўлим мудири.