Шифокорларни саросимага тушириб қўйган ноёб ташхислар

Инсоният чечак, қизамиқ ва ҳатто вабони енгди, ҳозирда ҳам коронавирус билан кескин кураш олиб борилмоқда. Бироқ, ҳали ҳам илмий дунёнинг ўз соҳаси пешқадамларини чалғитиб қўйган тиббий ҳолатлар мавжуд. Мазкур мақолада ҳатто энг яхши шифокорлар улар олдида ожиз бўлган ташхислар билан яшайдиган кишилар ҳақида сўз юритамиз.

Ухламайдиган бола

7 человек, у которых настолько редкие диагнозы, что даже врачи в шоке

Ретт Лэмб 3 ёшигача ҳеч қачон ухламаган. Бу ерда гап болаларнинг одатий инжиқликлари ёки ухлаб олиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида кетмаяпти. Ота-онаси тун бўйи у билан ўтиришга мажбур эди, чунки у том маънода кўзларини юммасди.
Болакай камдан-кам учрайдиган касаллик - миянинг уйқу учун жавобгар бўлган қисми сиқилиб, бош суягига сиғмаслиги натижасида келиб чиқадиган – Киари мальформациясидан азият чекарди. Уч ёшида Ретт ўзини бир ёшли боладек тутарди, мувафаққиятли жарроҳлик операциядан сўнг Ретт тунда ухлаш қобилиятига эга бўлди.

Сувга аллергияси бор аёл

7 человек, у которых настолько редкие диагнозы, что даже врачи в шоке

Александра Аллен ўн икки ёшида ўзида сув крапивницаси (эшак еми) касаллиги белгиларини ҳис қила бошлади. Шифокорлар томонидан аниқланган касаллик уни денгиз биологи бўлиш ҳақидаги орзусидан воз кечишга мажбур қилди.
“Терингиз шилинган ёки кислотага ботириб олингандек”, - дейди Александра ўзининг нохуш туйғулари ҳақида. Одамларда сувга аллергия жуда кам учрайди, дунёда ҳозиргача 100 га яқин ҳолат аниқланган. Шу билан бирга, бемор учун сувнинг манбаи муҳим эмас, у душ, ёмғир, кўз ёшлар ёки тер бўладими - буларнинг барчаси уларга бир хил оғриқни беради.
Александра шахсий гигиенанинг бошқа усулларини ўйлаб топишга мажбур ва у фақат танаси ўзлаштира оладиган шакарли ичимликларни ичади.

Ўтмишга қарайдиган кишилар

7 человек, у которых настолько редкие диагнозы, что даже врачи в шоке

Полинопсия ёки Шарль Бонне синдроми – бирор бир объектнинг кўриш майдонидан ғойиб бўлганидан кейин унинг тасвири сақланиб қолиниши ёки қайта пайдо бўлиши билан тавсифланади. Оддий қилиб айтганда, сиз атрофдаги ҳамма нарсани 30 сония кечикиш билан кўрасиз. 73 ёшли беморнинг хотини хонадан чиққанидан 15 дақиқа ўтгач, жавоб бергани ҳақида маълум бир ҳолат бор. Аслида бу касалликнинг сабаблари кўзда эмас, мияда ётади, лекин бундай пауза билан яшаш осон бўлмаса керак.

Тескари дунё

7 человек, у которых настолько редкие диагнозы, что даже врачи в шоке

Божана Данилович (Bojana Danilovic) дунёни “умбалоқ ошиб” кўради. У мониторни ағдариб қўяди, газетани тескари ўқийди, телевизори ҳам ағдариб қўйилган. Гарвард университети ва Массачусетс технология институти мутахассислари унинг касаллигидан жиддий ҳайратда қолишди. Улар Божанага камдан-кам учрайдиган неврологик касаллик – “космосда мослаша олиш феномени” ташхисини қўйишди.

Қонли кўз ёшлар

7 человек, у которых настолько редкие диагнозы, что даже врачи в шоке

Чилидаги шифокорлар том маънода қон йиғлаётган Яритза Олива (Yaritza Oliva)ни кўриб ҳайрон қолишди. У шунингдек, кўзлари ачишидан шикоят қилар ва ўзининг аҳволини сўз билан тавсифлаб бера олмаслигини айтди. Маҳаллий шифокорлар таажжубда, лекин Чилидаги шифокорлар гарчи бундай ташхис ҳали ҳам расман мавжуд эмас ва унинг сабаблари ҳали аниқланманган бўлса-да, қиз гемолакрия касаллигидан азият чекаётганини тахмин қилишди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.