Шимолий Корея яна ракета учирди, Япония бунга норозилик билдирди

Шимолий Корея якшанба куни Япон денгизига баллистик ракета учирди, деб хабар бермоқда «Ренхап» агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (ЖКШ)га таяниб.

Қўмита Шимолий Пхенянь вилоятидан қисқа масофали баллистик ракета учирилганини аниқлади.

Унинг сўзларига кўра, ракета тахминан 600 километр масофани босиб ўтган, максимал парвоз баландлиги тахминан 60 километр, тезлиги эса 5 Мах атрофида бўлган.

Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар разведка идоралари "бошқа тафсилотларни аниқлаш учун батафсил таҳлил ўтказмоқда", дейилади баёнотда.

«Ренхап» агентлигининг ёзишича, учирилгандан кўп ўтмай, Жанубий Кореянинг ЖКШ раиси Ким Сеунг Гюм ва АҚШнинг Жанубий Кореядаги ҳарбий контингенти қўмондони Пол Лакамера хавфсизликни мувофиқлаштиришни муҳокама қилишган ва “Шимолий Кореянинг ҳар қандай таҳдидлари ва провокацияларига қарши биргаликда мудофаа позицияси янада кучайтирилишини тасдиқлашган".

Шунингдек, Япония ҳукумати дипломатик каналлар орқали Шимолий Кореянинг тахминан баллистик ракета учирилиши юзасидан норозилик билдирди, деди мудофаа вазири Ясуказу Ҳамада матбуот анжуманида.

"Шимолий Кореянинг Украинада давом этаётган вазият фонида ракета учиришини мутлақо оқлаб бўлмайди. Бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари қоидаларини бузишдир. Биз бу ҳаракатларни кескин қоралаймиз ва Пекиндаги дипломатик каналлар орқали Шимолий Кореяга ўз норозилигимизни йўллаймиз» деди у.