Шимолий Кореянинг учирилган навбатдаги ракетаси АҚШга етиб бориши мумкин
- 19.02.2023 10:32
- 81
- Хориж
Шимолий Корея томонидан учирилган баллистик ракета 14 000 километр масофани босиб ўтишга қодир ва у АҚШга етиб бориши мумкин. Бу хабарни Япония Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
"Бу синов тинчлик ва барқарорликка путур етказиш йўлидаги навбатдаги қадамдир", дейилади хабарда.
Пхеньян янги ракетасини учиришдан олдин АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма ҳарбий машғулотларига мисли кўрилмаган даражада қаттиқ жавоб бериш билан таҳдид қилган эди. Сеул шимолий қўшнисининг бундай ҳаракатлари БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузишини таъкидлади.
Шунингдек, баллистик ракета синови G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан ҳам қораланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа