Швеция парламенти НАТОга аъзоликни тасдиқлади
- 23.03.2023 10:47
- 36
- Хориж
Швеция парламенти кўпчилик овоз билан мамлакатнинг блокдан ташқарида мақомини тугатиш ва НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади: 296 овоз ёқлаб, 37 депутат қарши чиққан.
Швеция ҳукумати июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда Альянсга расман қўшилиш эҳтимоли катта, деб ҳисобламоқда.
Бироқ Туркия ва Венгрия Скандинавия давлатларининг аризаларини ҳалигача ратификация қилмаган. Анқара март ойи охирида Финляндия номзодини тасдиқлаши мумкинлигини, лекин Швецияни эмас деб айтган. Будапешт, шунингдек, икки давлат номзодларини алоҳида кўриб чиқишларини қайд этган.