Туркия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини маъқуллади
Швециянинг қўшилиши учун 287 депутат овоз берган, 55 нафари қарши чиқиб, 4 нафари бетараф қолган.
Туркия парламенти аъзолари Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризасини маъқуллаш тўғрисидаги узоқ вақтдан бери кечиктирилган қонун лойиҳасини тезда қўллаб-қувватлашди.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг бу хабарга изоҳ берди:
"Туркия Буюк Миллат Мажлисининг Швециянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилиш бўйича овоз беришини мамнуният билан қабул қиламан. Шунингдек, Венгрия миллий даражада ратификацияни имкон қадар тезроқ якунлашини интиқлик билан кутаман. НАТО бўйича барча иттифоқчилар Вильнюсда Швецияни бизнинг иттифоқимизга қўшилишга таклиф қилишга келишиб олди ва Швеция "Бизнинг мажбуриятларимизни бажарди. Швециянинг аъзолиги НАТОни кучлироқ ва барчамизни хавфсизроқ қилади".
Альянс аъзоси бўлган Туркия Швецияни Анқара ўз хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблаган гуруҳларга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлганликда айблаб, бир йилдан ортиқ вақт давомида Швеция таклифини ратификация қилишда тўхтаб қолган. Гап биринчи навбатда Туркия террорчи деб ҳисоблаган Курдистон ишчилар партияси ҳақида кетмоқда.
Ўтган ой Туркия парламентининг Ташқи ишлар комиссияси Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги ратификация протоколини тасдиқлаб, у мажлисга топширилган эди.
Швеция аризаси бутун парламент томонидан маъқуллангач, ҳужжат имзолаш учун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга юборилади. Иттифоқ мамлакатлари орасида Швециянинг аризасини Венгрия ратификация қилмаган.