Синдзо Абэ диний тариқат вакилларидан ўч олиш учун ўлдирилгани ростми?

Кеча, 9 июль куни Нара полицияси бошлиғи Томоаки Онизука матбуот анжумани ўтказиб, полиция етарли даражада хавфсизликни таъминламагани ва унинг бўлими Бош вазирнинг ўлдирилишининг олдини олмагани учун айбни ўз зиммасига олган

Абэнинг қотили 41 ёшли Тэцуя Ямагами эса диний тариқат вакилларидан ўч олиш учун Япониянинг собиқ Бош вазирини ўлдирганини айтмоқда.

Қайд этилишича, Тэцуя Ямагамининг онаси диний тариқат гуруҳига катта миқдорда пул ўтказган. Бу эса ўғлига ёқмаган. Қасос сифатида у дастлаб тариқат етакчисини йўқ қилишга тайёрланган. Бироқ Ямагами ушбу диний уюшмани Синдзо Абэ билан боғлиқ деган фикр билан собиқ Бош вазирни ўлдиришга қарор қилган.

Айтиш керакки, аввалроқ, ҳужумчи ўз қилмишини Абэнинг сиёсати ва хатти-ҳаракати унга ёқмаслиги билан изоҳлаб, бироқ у собиқ Бош вазирнинг бевосита сиёсий қарашларига қарши ҳеч қандай адовати йўқлигини таъкидлаганди.