Сизга нотариал тўловлар ҳақида SMS келади
- 08.06.2019 11:24
- 112
- Ўзбекистон

«Huquqiy axborot» телеграм каналида ёзилишича, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда нотариал ҳаракат учун тўловлар, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (1008 рақами) “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали фуқаронинг телефонига SMS шаклида юборилади.