“Сизнинг қонингиз кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!”
Самарқандда бир ойда донорлар беморлар учун ўртача 1,5 тонна қон топширилади. Донорларнинг бир қисми беморларнинг яқинлари бўлса, катта қисми кўнгиллиларни ташкил қилади. Беморлар учун кўнгилли сифатида қон топшириш амалиёти йилдан-йилга ошиб бормоқда. Чунки инсонпарварлик намунаси бўлган бу ишнинг аҳамиятини бугунги кунда кўпчилик билади.
Вилоят қон қуйиш марказида 14-июнь - Халқаро донорлар куни ушбу сана муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда бир гуруҳ донорларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда кўп йиллар давомида мазкур ҳаракатнинг фаол аъзоларидан беш нафар саховатли кўнгиллиларга «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони топширилди.
Тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниев, вилоят қон қуйиш маркази бошлиғи Р.Алиев ва бошқалар сўзга чиқиб, донорлик аҳамияти ҳақида қисқача маълумот берди ва донорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.