Солиқ қонунчилигидаги ислоҳотларни аввало раҳбарлар билиши керак

Вилоят давлат солиқ бошқармасида вилоят иқтисодий комплекси таркибидаги раҳбар ва масъул ходимлар учун семинар ташкил этилди. Йиғилишда Ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Ж.Абдиев, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Аҳмедов соҳадаги янгиликлар юзасидан маълумот берди. Хусусан, раҳбар ва масъул ходимлар солиққа оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, солиқ қонунчилигидаги ислоҳотларни чуқур билишлари лозимлиги сўз борди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан киритилаётган янгиликлар тўғрисида маълумот берилди.
Семинар солиқ маъмуриятчилиги, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўрганишда муҳим аҳамият касб этди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов иштирок этди.