Сўровнома натижалари: Ёмғирлар яна электр узилишларига сабаб бўлди

Каналимизда “Кейинги кунлардаги ёмғирлар электр таъминоти узлуксизлигига таъсир қилдими?” саволи билан сўровнома ўтказилганди.

Саволга иштирокчиларнинг учдан бир қисми, яъни 75 фоизи “Ҳа, бизда илк ёмғирдаёқ электр токи узилди” жавобини белгилади. Қолган 25 фоиз қатнашчилар “Йўқ, бу йил ёмғирлар электр таъминотига таъсир қилмади” деган жавобда тўхталди.

Шунингдек, изоҳларда ҳам ўқувчилар ўз фикрларини билдириб, айримлар ёмғирдан сўнг 12 соатгача ҳам электр токи бўлмаганини ёзган.
Ўз навбатида электр тармоқлари корхонаси вакиллари фикрларга муносабат билдириб, ёмғирлардан сўнг узилишлар бўлганини изоҳлаган:

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалининг барча шаҳар, туман электр таъминотларида аварияларни бартараф этиш бригадалари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари филиал раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Айни вақтда мазкур бригадалар томонидан электр узатиш тармоқларидаги носозликларни бартараф этиш билан биргаликда тармоқлардаги эски ва шикастланган симёғочлар ўрнига темир бетон устунлари олиб борилиб, ўрнатиш ишлари бажарилмоқда”, дейилади изоҳда.