Сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилардан эҳтиёт бўлинг!

Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилишича, одамларнинг ишончига кириб, ўзларини “ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар” деб таништириб, кўплаб фуқароларнинг пулларини ўзлаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Куз-қиш мавсуми келиши билан аҳолининг газ, кўмир ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи кескин ортади. Табиийки, бундай шароитда ёнғиннинг олдини олиш бўйича одамларга маслаҳат берувчи ва пуллик хизматлар кўрсатувчи “учарлар” ҳам кўпаяди, дейилади Адлия хабарида.

Шу сабаб вазирлик сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилардан  огоҳлантирмоқда.