"Спарк"да "каскадёрлик" қилган йўловчи қиз топилди

Ижтимоий тармоқларда "Каскадёр қизнинг романтик саёҳати — камерага тушиб қолибдику" сарлавҳаси остида фотолавҳа тарқалган эди.
Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳодиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 26 июнь куни содир этилган. Ҳайдовчи салонидаги йўловчининг хавфсизлигини таъминламаганлиги ва "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган талабларни бажармаганлиги учун МЖтКнинг 128(5)-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилиб, танасини автомашидан чиқариб ҳаракатланган қиз ҳам аниқланди ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.