Суғдиёна масканидаги хонадонлардан бирида 8800 АҚШ долларини ўмарган шахслар қўлга олинди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-ИИБга Суғдиёна масканида яшовчи М. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 5 ноябрь куни номаълум шахслар унинг хонадони эшигини калит танлаш йўли билан очиб, ётоқхонадаги шкаф ичида бўлган жами 8.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилганлигини билдирган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ўғирлик жиноятини Паст Дарғом тумани Чортут МФЙда яшовчи фуқаролар Ш., П. ҳамда Самарқанд шаҳар Боғдод кўчасида яшовчи М.лар содир қилганлиги аниқланиб, улардан 8.600 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.