Сулҳ кучга кирганидан бир неча дақиқа ўтиб ракеталар отилди
Исроил ва Фаластиннинг “Исломий жиҳод” гуруҳи ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида кеча келишув имзоланган. Бироқ бугун, 8 август куни келишув кучга кирганидан бир неча дақиқа ўтиб Исроил жануби томон ракеталар отилди, деб хабар бермоқда The Jerusalem Post.
Айни пайтда, Фаластин Исломий Жиҳод ташкилоти бош котиби Зиёд ан-Нахали, агар давлат «Исломий Жиҳод» асирларини озод қилиш талабларини бажармаса, Исроил билан урушлар давом этиши ҳақида огоҳлантирди.
Нахале ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга киргандан кейин қилган чиқишида “Агар душман Миср воситачиси орқали келишилганимизга амал қилмаса, биз яна жанговар ҳаракатларни давом эттирамиз”, деди.
Ҳаракат раҳбарининг айтишича, Исроил икки қўмондон – Халил ал-Авад ва Бассам ас-Саъдийни ўт очишни тўхтатиш келишуви эвазига қамоқдан озод қилишга рози бўлган.
У шунингдек, айнан Исроил “ўт очишни тўхтатишга қатъий интилаётганини” таъкидлади. Ғазо сектори томон айнан Исроил томонининг ракеталар ҳужуми билан ушбу низо бошланганига эса изоҳ берилмади.
Сулҳ жума куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 да кучга кирди, бироқ орадан кўп ўтмай Ғазодан Исроил томон ажратилган ракета учирилиши ҳақида хабарлар кела бошлади.
Жума куни Исроил армияси Ғазо секторида Фаластиннинг “Исломий жиҳод” гуруҳига қарши ҳужум бошлади.