Сурияда ҳарбийлар намойишчиларга қарата ўқ узди, қурбонлар бор

"Сурия Демократик Кучлари" (СДК) араб-курд бирлашмаси жангчилари Суриянинг Алеппо вилоятининг шимолида жойлашган Манбижда намойишчиларга нисбатан қурол ишлатди, дея хабар қилмоқда РИА Новости ахборот манбасига таяниб.

Бир неча кундан бери Манбиж аҳолиси СДК ҳаракатлари ва эркакларни курд тузилмаларининг қуролли отрядларига мажбурий равишда чақирилишига қарши намойиш ўтказмоқда.

"СДК жангарилари Манбиж марказининг Жазира доирасидаги намойишчиларга ҳарбий қурол билан ўқ узди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди", дея хабар беради агентлик.

Бошқа бир маълумотга кўра, ҳибсга олиш билан якунланган бир неча рейдлардан сўнг Манбиждан шарқда жойлашган Ал-Ясти аҳолиси курдлар таркибини қишлоқни тарк этишга мажбур қилишган.