Сурхондарёликлар уйидан Қизил китобга киритилган ҳайвонлар топилди
- 26.03.2020 09:26
- 575
- Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан Шўрчи туманида истиқомат қилувчи икки фуқаронинг уйидан икки бош Бухоро қўйи ва бўри олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Жойилма маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзи уйида Қизил китобга киритилган икки бош Бухоро қўйи сақланаётганини хабар қилган.
Бундан ташқари, туманнинг Хушчекка маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида сақланаётган бир бош бўри кўнгилли равишда фуқародан олинган.
Уларнинг хавфсиз ва доимий назоратда бўлишини таъминлаш мақсадида жониворлар белгиланган тартибда Термиз ҳайвонот боғига топширилди.
Бухоро қўйи Ўзбекистон ва Жаҳон Қизил китобига киритилган бўлиб, ушбу тур бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади, дейилади хабарда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа