Паст Дарғомдаги ҳовлига кириб қолган ноёб жонивор табиат қўйнига қайтарилди

Паст Дарғомдаги хонадонлардан бири соҳиби уйига келиб қолган Бўрсиқ ҳақида мутасаддиларга хабар берган. Жонивор муҳофазага олиниб, Жомбой туманидаги Зарафшон миллий табиат боғи реабилитация марказига олиб борилган ва табиат қўйнига қўйиб юборилган.

Маълумот ўрнида; жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан 9 та Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва қушлар, шунингдек, 4 та ноёб тур ҳисобланган ёввойи табиат жониворлари ёввойи табиатга қайтарилган, дея хабар беради бошқарма матбуот хизмати.