Жомбойдаги хонадонга яраланган ноёб чўл бургути келиб қолди
- 30.10.2024 11:13
- 153
- Самарқанд

Жомбой тумани «Қорамўйин» маҳалласида яшовчи Б.Шолбаков хонадони атрофига бир қаноти яраланган номаълум ёввойи йиртқич қуш келиб қолган.
Кўринишидан маҳаллий қушларга ўхшамаганлиги сабабли табиатга бефарқ бўлмаган ушбу фуқаро, мутахассисларга мурожаат қилган.
Аниқланишича, ушбу қуш чўл бургути бўлиб, Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган.
Айни пайтда мазкур қуш туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан қабул қилиб олиниб, Зарафшон миллий табиат боғининг реабилитация марказига махсус тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида топширилди. У тез орада табиат қўйнига қўйиб юборилади.
Экология бошқармаси қуш ҳақида ўз вақтига хабар берган фуқарога ташаккурнома билдирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қаришни секинлаштирувчи маҳсулотлар
- 42 дақиқа аввал
- Саломатлик
Давлат мулкини ижарага олувчилар учун енгилликлар берилади
- 43 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
“Шунчаки ёзмоқ бу – шоирга ўлим...”
- 2 соат аввал
- Таълим
Нарх-наво барқарорлиги таъминланади
- Бугун, 16:44
- Иқтисодиёт