2024 йилнинг энг кулгили ёввойи табиатфотосуратлари

Ҳайвонлар ниҳоятда мафтункор ва кулгили бўлиши мумкин. Ҳар йили «Nikon Comedy Wildlife Awards»йиллик танлови буни тасдиқлаб келади. Қушлар, қурбақалар, олмахон, бешиктебратар ва бошқалар - бу суратлар, албатта, сизни бефарқ қолдирмайди ва уларга қанчалик қараманг, сизни табассум қилишга мажбур қилади.

«Nikon Comedy Wildlife Awards» йиллик мукофот иштирокчилари ўтган йилда деярли юз мамлакатдан рекорд миқдордаги мингдан ортиқ фотосурат юборишди. Энг яхшилари Sputnik Беларус фотогалереясида.

Италиялик фотограф Милко Маркеттининг “Қисилиб қолган олмахон” иши 2024 йилдагитанлов ғолиби деб топилди.

«Ҳашаротлар» номинацияси бўйича Хосе Мигель Галлего Молина «Фламенко» сурати билан танлов ғолиблигини қўлга киритди. Кадрдаги асосий ролда бир нимадандир жуда хурсанд бешиктебратар бор.

Судралиб юрувчилар тоифасида немис фотографи Эберхард Эмкенинг “Ҳаво шаридаги қурбақа” иши энг яхши асар деб топилди.

Дамьян Петковнинг “Оқёноқ қушнинг қўниш пайтидаги ҳалокати” сурати “Қуш” номинациясидаги энг яхши сурат бўлди.

Пшемислав Якубчикнинг “Кутилмаганда ролларнинг ўзгариши” “фильм”и “Балиқ ва бошқа сув ҳайвонлари” номинациясида энг яхши суратга туширилган лаҳза деб топилди.

Ўсмирлар номинациясида “Меҳрибон бойўғли жўжалари” сурати ҳиндистонлик фотосуратчи Сартак Ранганадхонга ғалаба келтирди.

Кингстон Тэм “Ёш фотограф” (25 ёшгача бўлганлар) номинациясида ўзининг “Ноўнғай Бақа” сурати билан ғолиб чиқди.

“Халқ танлови” мукофоти “Ғафлатдан чиқ, жонлан ва самога уч!” суратини олишга муваффақ бўлган финландиялик фотограф Тапани Линнанмакига топширилди.

Ва ниҳоят, 10 ёшли британиялик Флинн Тайтанунде-Лоббанинг “Мусиқага мос рақс, рок гитара, таслим бўлмас ва оғирликни кўтариш” йўналишлари “Портфолио” номинациясидаги энг яхши суратлар деб топилди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.