"Қизил китоб"га киритилган она-бола жайронлар отиб ўлдирилгани бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида броконерлар томонидан Ўзбекистонда "Қизил китоб"га киритилган она-бола жайронлар отиб ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Юртимизнинг Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳалари ҳудудида яшайдиган, Ўзбекистонда "Қизил китоб"га киритилган, ҳозирда қисқариб бораётган жайронни овлаш, тутқунликда сақлаш тақиқланган бўлишига қарамасдан, жорий йилнинг 11 июль куни жайронлар броконерлар томонидан ваҳшийларча отиб ўлдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура терговга қадар текширув натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.