Сув қувури мавжуд ер ҳисобдан чиқарилди
- 26.01.2019 12:18
- 76
- Жамият
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган Жамоатчилик назорати гуруҳининг 3-ишчи гуруҳи аъзолари айни пайтда Пайариқ туманининг Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинидаги Деварак қишлоғида аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг яшаш тарзи ва муаммоларини ўрганмоқда.
Хусусан, ушбу қишлоқда яшовчи Д.Шарипова ўзига тегишли ер участкасида 2012 йилда сув ости насоси қувурлари ўрнатилганлиги, оқибатда ер участкасидан фойдалана олмаётгани, аксинча бу ер майдони учун ер солиғи тўлаётганини айтиб, кўмак сўради.
Натижада туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари Д.Шарипованинг ер участкасидаги сув ости насоси қувурлари мавжуд ер майдонини ҳисобдан чиқарди. Ўз навабатида фуқаро салкам етти йилдан бери ечилмай келаётган муаммонинг ҳал бўлганлиги учун ишчи гуруҳга ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа