Тадбиркор уруш қатнашчисига телевизор совға қилди

Иккинчи жаҳон урушида пахтачилик ўғлонларнинг кўрсатган жасорати, мардлик ва матонати ғалабага катта ҳисса қўшган. Ҳозирда улардан икки нафари ҳаёт. Вилоят ва тумандаги корхона-ташкилотлар, ишлаб чиқарувчилар сана арафасида отахонларни Ғалабанинг 75 йиллиги билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширмоқда.

Жумладан, Швецариянинг “PariSA” компанияси Самарқанддаги “Регистон-Шердор” хорижий корхонаси директори номидан жамоа раҳбари Владимир Жаводов ва корхона ижрочи директори Дагар Шукуровлар Иккинчи жаҳон урушида қатнашган икки нафар отахонни байрам билан табриклаб, уларга телевизор ва 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини топширишди.

- Айни 17 ёшга тўлганимда уруш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Навбатимиз келганда биз ҳам фронтга отландик, - дейди Пахтачи тумани Боғолони маҳалласида яшовчи Ғаффор Сафаров. – Уруш тугаганига 75 йил тўлаётган бўлса-да, унинг асоратлари, қайғули хотиралари асло ёдимиздан кўтарилмайди. Бу уруш қанча оилаларга ташвиш олиб келди, азамат йигитларнинг ёшлигини олиб кетди.

Шунингдек, корхона вакиллари тумандаги 50 та кам таъминланган оилаларга ҳам 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди.

Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.