Тадбиркорга яратилаётган имкониятлар коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади
Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбирда Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш. Ахмедов ва бошқалар коррупция ва унинг салбий оқибатлари, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш устувор вазифа экани, мамлакатимизда ушбу иллатни бартараф этишга қаратилаётган чора-тадбирлар, тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар хусусида сўз юритди.
Шунингдек, коррупция давлат ва жамият тараққиётига раҳна солиб, турли салбий ҳолатларга олиб келиши таъкидланди. Қонунбузилишлар ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш, ҳалоллик, қонунийликка қатъий риоя этиш, масъулият ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик, Ватанга садоқат ҳисси билан ишлаш ҳар биримизнинг бурчимиз экани алоҳида қайд этилди.
Тадбирда коррупция, унга сабаб бўлувчи омилларга бағишланган видеоролик ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Самарқанд вилоят давлат солиқ хизмати Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.