Тажрибали судьяга “Фахрий судья” кўкрак нишони берилди

Республика судьялар олий кенгаши томонидан суд тизимида узоқ йиллар давомида ишлаган фахрийлар, фаолият юритаётган судьялар ва суд ходимлари иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилди.
Тадбирда барча вилоят судлари видеоконференцалоқа орқали иштирок этди. Тадбирда Республика судьялар Олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров уч авлод учрашувининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапириб, бугунги кунда судьяларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар борасида тўхталди.
Байрам арафасида бир гуруҳ фахрийларимиз “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тадбирда кўкрак нишонларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу эътирофга сазовор бўлганлар орасида самарқандлик Маҳмуд Эшонқулов ҳам бор. Самарқанд вилоят суди студиясида вилоят суди раиси О.Ҳайитов Маҳмуд Эшонқуловга “Суд фахрийси” кўкрак нишонини тантанали равишда тақдим этди.
Ўз навбатида М.Эшонқулов эътибор учун Республика судьялар олий кенгашига чексиз миннатдорчилик билдирди. Судьялар ва ёш ҳуқуқшуносларга маслаҳатларини берди.