Тажрибали ва кекса ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди
- 07.10.2021 14:58
- 24
- Самарқанд

4-10 октябрь кунлари республикамиз бўйича ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” тадбирининг галдагиси Самарқанд шаҳридаги "Хазора" маҳалла фуқаролар йиғини марказида ташкил этилди.
“Ҳунарманд” уюшмаси Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан “Уста-шогирд анъанаси - амалда” мавзусида ўтказилган тадбирда нуронийлар, ёши улуғ ва ёш ҳунармандлар, “Нуроний” жамғармаси аъзолари иштирок этди.
- Бу ҳафталикнинг ташкил этилиши биз, кексаларга бўлган чексиз ҳурмат ифодаси, - дейди Ўзбекистон халқ устаси Холмаҳмат Исматиллаев. – Уй шароитида ўндан зиёд шогирдимга кулолчилик буюмлари ясаш сирларини ўргатяпман. Уйда бўлсак-да ўзимиз ҳам, ёшлар ҳам ишли, озми-кўпми даромад қиляпмиз.
Тадбир давомида тажрибали ва кекса ҳунармандларнинг маҳсулотлари намойиш этилди. Қўлда меҳр ва қалб қўри билан ясалган ҳунарманчилик буюмлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Муҳаммад Ҳайдаров.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуҳ пайғамбаримизнинг мушуги
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Маданий мухториятдан сиёсий мухторият сари
- Кеча, 16:06
- Маслаҳат