Кексалик ёшларга - суянч, рақиб эмас - муаллим, бефарқ эмас - ҳамдард
- 06.10.2021 17:58
- 521
- Самарқанд
“Кексалар ҳафталиги” тадбирининг галдагиси Самарқанд шаҳар Чўпон-ота қўрғонидаги ҳарбий қисмда ташкил этилди.
“Нуронийлар ёшлар нигоҳида” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида нуронийлар, ёши улуғ ҳарбийлар, “Нуроний” жамғармаси аъзолари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
- Аввало, бу ҳафталикнинг ташкил этилиши биз, кексаларга бўлган ҳурматнинг ифодаси, - дейди заҳирадаги тиббиёт хизмати подполковниги Б.Ҳаётов. - Зеро, кексалик ёшларга тўғаноқ эмас - суянчиқ, рақиб эмас - муаллим, бефарқ эмас - ҳамдард бўлиш демакдир. Президентимиз кексаларни қадрлаш ва уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш борасида бир қатор ишларни амалга оширяпти. Албатта, бу ишлар ёшларни ватанпарварлик руҳида комил инсон қилиб тарбиялашда бизга шижоат бағишлайди.
Учрашув сўнггида ҳарбий қисм бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан мусиқий чиқишлар намойиш қилинди.
Камолиддин Тошпўлатов,
ҳарбий қисм командири.