Таълимдан ўзга нажот йўқ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида билдириладиган гаплар, белгиланадиган вазифалар бутун халқимизга тааллуқли. Мени қувонтирган жиҳати – Мурожаатномада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастуридаги устувор масалалар тилга олинди.
2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном берилишини ўзиёқ узоқни, келажакни ўйлаб босилаётган қадам эканлиги ҳар биримизга аён. Албатта, таълим тизимига берилаётган эътиборни кўриб мамлакат келажагига бемалол баҳо бериш мумкин. Давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилганидек, “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир”. Дарҳақиқат, ушбу соҳа миллат эртасини ҳал қилади.
Умуман, Президентимиз 2023 йилни "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилганлари юртимизда катта ўзгаришларнинг, яъни ривожланишнинг янги босқичи бўлиб хизмат қилади. Негаки, давлатимиз раҳбари барча соҳаларда амалга ошириладиган ишларни бирма-бир санаб, уларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Хусусан, маъмурий ислоҳотларнинг яна бир қатор жиҳатларини очиқладилар. Вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб ўзи жавоб бериши, вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилиши ва қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқарилиши шулар жумласидан.
«Биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз» деган сўзларининг ўзидаёқ ҳар бир Ўзбекистон фуқаросида ғурур бағишламай қўймади, деб ўйлайман. «Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири этиб белгиланди.
«Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга бўлган эътибор эса янада кучайтирилишини ҳам таъкидлаб ўтдилар.
Бугунги кунга қадар бўлган жамиятимизни, янада бетакрор бўлиши, келажак авлодларнинг самарали меҳнат қилишлари ва ривожланишлари учун янги 2023 йилга давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган режалар албатта, келажакда ўзининг юксак натижаларни кўрсатади.
М.Бобобекова,
“Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси.