Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танқид керак, аммо одамларни маданиятга ундаш ҳам лозим

“Гулистон” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Маматқул Ҳазратқулов Самарқанддаги мулоқот ва учрашувларда ижодкор зиёлилар олдида турган муҳим вазифаларга тўхталди.

- Биз улуғ аждодларимиз билан фахрланишни ўргандик. Аммо улар ижоди моҳиятини ҳали пухта билмаймиз. Мисол учун, аҳолини алломаларимиз асарлари мазмунидан хабардор эта олмаяпмиз. Қани энди ҳар битта зиёли ана шу меросдан олган сабоғини нашрлар орқали айтиб борса?

Одамларни театр, музей ва рассомлар асарлари кўргазмасига етарлича, жонли тарзда жалб этмаяпмиз. Айтайлик, нега ёш ижодкор ва санъаткорларнинг жамоатчилик, ота-оналар олдида ҳисобот тадбирларини уюштириб, бу ҳақда ОАВда ёритмаймиз?
Албатта, танқид керак. Аммо одамларни маданиятли бўлишга ундаш ҳам асосий вазифамиз эмасми?