Танзила Норбоева Валентина Матвиенкодан Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига амалий ёрдам беришни сўради

8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллади.

Мактубда қардош Россия халқига эпидемияни тез орада енгиб ўтишига чин дилдан тилак билдириб, глобал коронавирус пандемияси шароитида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, парламентлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилган.

Ўзбекистон Россия Федерацияси ҳукуматининг фуқароларимизнинг Россияда бўлиб туриши учун рухсат этилган муддатни узайтириш ҳамда мамлакат ташқарисига чиқиш заруратисиз меҳнат фаолиятини давом эттириш учун янги патентлар олиш шартларини енгиллаштириш бўйича қарорини қўллаб-қувватлаган.

Шу билан бирга, Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг юқорида қайд этилган муаммоларига ҳам эътибор қаратилиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан жорий йил 5 апрель куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига нота юборилган эди.